

Лондонликларнинг амалдаги бош мураббий Лиам Росеньор билан шартномаси 2032 йилгача мўлжалланган. Манбага кўра, клуб ичида унинг келажаги борасида шубҳалар кучайиб бормоқда. Сабаб — Чемпионлар Лигасига йўлланма ололмаслик хавфи.
Симеоне 2011 йилдан бери "Атлетико"да ишлаб келмоқда. Жамоа унинг бошчилигида икки марта Испания чемпионатида (2014, 2021), бир бор Испания Кубогида (2013), икки марта Европа Лигасида (2012, 2018) ғолиб бўлган ва икки марта Чемпионлар Лигаси финалига чиққан (2014, 2016).
"Челси" 33 ўйинда 48 очко тўплаган ва Англия чемпионати жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.



