Беларусь, Озарбайжон ва Тошкент клублари "Шўртан" футболчисига даъвогар

Sherzod Nurmatov
7 ноя 2025, 13:50
Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

"Шўртан" ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхоновга "Локомотив" ва "Бунёдкор" қизиқмоқда. 

Унга Беларусь ва Озарбайжондан ҳам қизиқиш бор", – дейилади хабарда.


22 ёшли ҳужумчи ғузорликлар сафида 13 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди. Transfermarkt портали уни 200 минг еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia