"Бавария" ПСЖ хавбекининг хизматларига қизиқмоқда

Alisher
20 июн 2020, 10:39
ПСЖ ярим ҳимоячиси Адиль Аушиш ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

Футболчига Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда француз матбуоти хабар тарқатмоқда.

17 ёшли вундеркинднинг баҳоси 5,4 миллион еврога тенг. Ўйинчи ҳали "Пари Сен-Жермен" билан профессионал шартнома имзолаганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖни тез орада ҳимоячи Колин Дагба тарк этиши мумкин. Футболчига "Эвертон" клуби қизиқмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: le10sport.com