"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди

Aslanov Jasurbek
19 мар 2026
Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Жоан Гарсия Чемпионлар Лигасида олган жароҳати сабабли бир муддат жамоасига ёрдам бера олмайди.

"As" журналисти Хави Мигелнинг хабар беришича, испаниялик посбоннинг чап оёқ болдир мушагида кичик йиртилиш аниқланган. Шу сабабли Гарсия камида 2-3 ҳафтани ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" посбони Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги Англиянинг "Ньюкасл" жамоасига қарши жавоб баҳсининг сўнгги дақиқаларида оёғидан шикастланган эди. Маълумот ўрнида, каталонияликлар ушбу ўйинда 7:2 ҳисобида ишончли ғалаба қозониб (биринчи ўйин – 1:1), чорак финалга йўл олишди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As