

“Қарорни қабул қилишда унчалик қийналмадим. Жамоанинг ўсиши учун ёрдам бермоқчиман. Брешия қадрдон шаҳрим. Онам уйга қайтаётганимни эшитганларидан сўнг, кўз ёшларини яшира олмади. Улар мени кўришдан жуда хурсанд. Отам эса «Брешия»нинг мухлиси ва у мени мазкур клубда ўйнашимни орзу қиларди”, – дейди 29 ёшли форвард.




