А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади

Iskandarov Abdulaziz
19 дек 2025, 10:49
А Серия президенти Эцио Мария Симонелли Италия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда бўлиб ўтишини тасдиқлади.

"Милан" — "Комо" учрашуви дастлаб режалаштирилганидек, 8 февраль куни Перт шаҳрида ўтказилади. Дохада ФИФА президенти Инфантино билан учрашув ўтказдим, одатдагидек, жуда илиқ суҳбат бўлди. Илгари сурилган айрим шартлар бўйича бизда шубҳалар пайдо бўлди. Масалан, учрашувни Осиё конфедерацияси ҳакамларига топшириш таклифи биз учун шарт эмас эди, чунки биз италиялик ҳакамларимизга ишонамиз.

Шу билан бирга, ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси Пьерлуиджи Коллина Осиё ҳакамларининг савияси масаласида бизни ишонтирди ва улар орасида ўйинни муносиб даражада бошқара оладиган профессионалларни мисол сифатида келтирди. Бу ғояни қабул қилиш энг қийин масала бўлди, асосий тўсиқ ҳам шу эди. Бироқ Коллинанинг асосли далилларидан сўнг барча масалалар бўйича келишувга эришдик", — деди Симонелли Sport Mediaset нашрига берган интервьюсида.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Sport Mediaset