

Бу ҳақда Opta Sports статистика портали хабар берди.
Манбага кўра, Хаби Алонсо Ла Лигадаги илк бешта ўйинда ғалаба қозонган "Реал Мадрид"нинг учинчи мураббийига айланди. Бу муваффақиятга аввалроқ 1928/29 йилги мавсумда Хосе Қуиранте ва 2004/05 йилги мавсумда Вандерлей Люксембурго эришган.
Испания чемпионатининг дастлабки беш туридан кейин мадридликлар 15 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Барселона”да 10 та очко ва улар битта ўйин кам ўтказишган.



