Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади

Sherzod Nurmatov
23 фев 2026, 13:18
"Тоттенхэм" бош мураббийи Игор Тудор Англия чемпионатининг 27-турида "Арсенал"дан (1:4) йирик ҳисобда мағлуб бўлганидан кейин мавсум якунида жамоасининг АПЛда ўрнини сақлаб қолиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Мен "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонаманми? Албатта ишонаман, чунки бизда яхши футболчилар бор, аммо уларда ёмон одатлар мавжуд. Улар сифатли ўйинчилар, ҳеч ким уларда маҳорат етишмайди деб айта олмайди. Эҳтимол, дунёдаги энг яхши жамоа, фақат старт у қадар ишончли эмас", – деди Тудор.

Мутахассиснинг фикрича, "шпорлар" ўйинларни яхши бошлаш учун психология ва тўғри руҳий тайёргарлик устида ишлаши керак.

"Тоттенхэм" 29 очко билан Англия чемпионати жадвалида 16-ўринда бормоқда. Жамоа 1 март куни меҳмонда "Фулхэм"га қарши ўйнайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC