

"Арсенал" раҳбарияти скандинавиялик ҳужумчининг бу мавсумдаги ўйинидан қониқмади. Клуб ёзги трансфер ойнасида эҳтимолий харидорларнинг таклифларини кўриб чиқишга тайёр. Гёкерешнинг трансфер қиймати 65 миллион еврога баҳоланмоқда ва унинг лондонликлар билан шартномаси 2030 йил июнь ойи охирида тугайди.
27 ёшли ҳужумчи ушбу мавсум АПЛда 32 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол (3 таси пенальтидан) урди.



