"Арсенал" АПЛ рекордини ўрнатди

26 апр 2026, 09:20
Кеча "Арсенал" АПЛнинг 34-турида "Ньюкасл"га қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона голни 9-дақиқада Эберечи Эзе бурчак зарбасидан сўнг урди. Шу тариқа, "тўпчилар" АПЛдаги мавсумдаги 17-голини бурчак зарбаларидан сўнг урди. Бу АПЛ рекорди ҳисобланади.

Бундан аввалги рекорд 16 та гол бўлган. "Олдхем" (1992/93), "Вест Бромвич Албион" (2016/17) ва "Арсенал" (2023/24) мавсумларида бурчак зарбаларидан 16 та гол уришган.


Манба: The Telegraph