

"Caught Offside" нашрининг хабар беришича, Премьер-лига чемпионлигига даъвогар бразилиялик футболчи билан шартнома имзолашга шошилмаяпти. Лондонликлар у билан музокара олиб боришга шошилмаяпти, аммо 19 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнаси учун устувор вазифалари қаторига қўшган.
Ҳуқуқлари "Реал"га тегишли Эндрик ҳозир ижара асосида "Лион"да ўйнамоқда ва пойтахт клубига қайтишдан умидвор.
Эндрик ушбу мавсум 20 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 7 та голли пас узатди. Унинг Испания клуби билан шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади.



