Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Mirjalol Normatov
27 май 2025, 20:51
"Интер" бош мураббийи Симоне Инзагининг фикрига кўра, шогирди Лаутаро Мартинес "Олтин тўп"ни олиши керак.

"Лаутарони "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайман - ўтган йиллар давомида у бу учун барча ишларни қилди. Шанба куни "Интер" қандай натижа қайд этишидан қатъий назар, ақлбовар қилмас футболчи ва инсон бўлиб қолади", - деди Инзаги.

Шанба куни "Интер" ЕЧЛ финалида ПСЖга қарши ўйнайди.

Лаутаро 2018 йилдан буён "Интер" таркибида ўйнаб келмоқда. Шу давр мобайнида у "Интер" учун 150та гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: alfredopedulla.com