Румменигге: "Грин кейинги мавсумда "Бавария"да ўйнайди деб ўйламайман"

Aslanov Jasurbek
24 мар 2015, 11:10
"Бавария" бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг таъкидлашича, келаси мавсумда ҳужумчи Жулиан Грин немис гранди сафида тўп тепмайди.

Футболчининг трансфер ҳуқуқи "Бавария"га тегишли, аммо у ҳозирда "Гамбург"да ижара асосида тўп тепмоқда.

"Мавсум якунланганидан сўнг у "Бавария"га қайтса керак ва шунда музокараларни бошлаймиз. Грин келаси мавсумда жамоамизда қолади деб ўйламайман. У яна бир йил Гремания ёки Англия чемпионатида иштирок этиши керак" - дейди Румменигге.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com