Ўзбекистон терма жамоаси Дубайда иккита назорат ўйинини ўтказади

Mirjalol Normatov
22 янв 2026
Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда.

"Мазкур йиғин давомида мураббийлар штаби томонидан терма жамоага номзод футболчиларнинг имкониятларини синовдан ўтказиш ҳамда уларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш режалаштирилган.

Мазкур йиғин ФИФА кунлари доирасидаги расмий учрашувлардан ташқари режа асосида ташкил этилган бўлиб, асосий эътибор футболчиларни кўрикдан ўтказишга қаратилган. 

Шу боис миллий жамоанинг Хитой миллий терма жамоаси ҳамда «Урарту» клубига қарши баҳслари машғулот учрашуви форматида ўтказилади. Мазкур ўйинлар ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади", - дейилади ЎФА баёнотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: https://t.me/FAUzbekistan