Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди

Alisher Ostonov
8 мар 2026
"Милан" ярим ҳимоячиси Лука Модрич "Интер"га қарши дербига оиласи ва дўстларини таклиф қилди.

А Серия 28-туридан ўрин олган "Сан-Сиро”даги баҳс Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Модрич оиласи ва дўстлари учун бугунги ўйинга 60 та чипта сотиб олган. Ўйинга таклиф этилганлар орасида Луканинг Хорватия терма жамоасидаги собиқ шериги Марио Манжукич ҳам бор эди.

Эслатиб ўтамиз, Манжукич 2020/21 йилги мавсумда "Милан" шарафини ҳимоя қилган.


Alisher OstonovMuallif
Manba: Sky Sport Italia