

“Машъал” жамоаси бош мураббийи Игор Суровнинг соғлиги аста-секин тикланмоқда. Айни вақтда мутахассис жамоа шифокорлари назорати остида бўлиб турибди.
Маълум қилинишича, мураббий тўлиқ тиббий кўрикдан ўтди ва шифокорлар унинг ҳолатини доимий равишда назорат қилиб боришмоқда. Жамоа шифокорининг таъкидлашича, Игор Суровнинг ҳолати кун сайин яхшиланмоқда ва у яқин кунларда жамоа билан тўлиқ машғулотларга қайтиши мумкин.
Шунингдек, мутахассиснинг келгуси учрашувларга тайёр бўлиши кутилмоқда", - дейилган клуб томонидан тақдим этилган хабарда.




