

Франциялик футболчини "Ювентус" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Эҳтимолий трансферга ягона тўсиқ ҳужумчининг юқори маоши бўлиши мумкин. Аммо у маошини камайтиришга рози бўлса, туринликлар трансферни расмийлаштиришга тайёр бўлади.
Бенземанинг "Ал Иттиҳод" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Ҳужумчи янги битим имзоламоқчи эмас.



