

ПФК "Бухоро" футбол клуби расмий равишда маълум қилади-ки, клуб директори Шавкат Саломов ва бош мураббий Александр Хомяков жамоа сафида ўз фаолиятини давом эттирмоқда ҳамда асосий эътиборни келгуси ўйинга қаратмоқда.
Вилоят мутасаддилари "Бухоро" амалдаги мураббийлар штаби ҳамда раҳбариятига тўлиқ ишонч билдиради.
Ҳозирги давр учун асосий вазифа - клубнинг барқарор ривожланишини таъминлаш.
ПФК "Бухоро" барча мухлисларига доимий қўллаб-қувватлови ва жамоага бўлган ишончи учун самимий миннатдорчилик билдиради.




