"Бу менинг муаммом эмас". "Ал Иттиҳод" бош мураббийи Бензема ҳақида фикр билдирди

Sherzod Nurmatov
2 фев 2026
"Ал Иттиҳод" бош мураббийи Сержиу Консейсау янги шартнома билан боғлиқ муаммолар фондида жамоа ўйинига чиқишдан бош тортган ҳужумчи Карим Бензема атрофидаги вазиятга илк бор изоҳ берди.

Португалиялик мутахассис бўлаётган ҳолатни ўз масъулияти доирасига киритмаслигини ва шартнома бўйича можародан узоқ туришни афзал кўришини очиқ-ойдин айтди.

"Бенземага оид барча саволлар раҳбариятга. Менинг вазифам — жамоа, натижа ва совринлар. Карим — катта профессионал ва жуда юқори даражадаги ўйинчи. У билан ишлаш мен учун шараф", – деди Консейсау.

Аввалроқ Бензема янги келишув бўйича музокаралар тўхтатилганини билиб, "Ал Иттиҳод" сафида ўйнашдан бош тортгани маълум бўлганди. Франция ОАВ маълумотларига кўра, клуб форвардга маошни жиддий қисқартиришни таклиф қилган, даромаднинг катта қисмини эса тижорий ва имиж ҳуқуқларидан ажратмоқчи бўлган.

Франциялик футболчи бундай шартларни ҳақорат деб қабул қилиб, буни "бепул ўйнашга" мажбурлашга уриниш деб баҳолаган. Натижада "Ал Фатҳ"га қарши ўйинда майдонга тушмаслик ҳақидаги қарор учрашувга бир неча соат қолганида қабул қилинган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Foot Africa