"Бавария" ПСЖ ҳимоячиси Керерга қизиқмоқда

Alisher
5 авг 2021, 10:38
"Бавария" ПСЖ ҳимоячиси Тило Керерга қизиқиш билдирмоқда.

Мюнхен клуби ўйинчини трансфер ойнасининг сўнггига қадар жамоасини ўзгартириши мумкин бўлган Никлас Зюлега ўринбосар сифатида кўрмоқда.

24 ёшли германиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Керер ўтган мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: Bild