

Футболчининг хизматларига "Хетафе" қизиқиш билдирмоқда. Моратанинг ўзи ҳам Испанияга қайтишни истисно қилмаяпти.
Форвард жорий мавсумда "Комо" сафида 18 та учрашувда майдонга тушди. Уларда футболчи битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Альваро Моратанинг нархини 8 млн еврога баҳоламоқда.



