

Барселонадаги "Спотифай Камп Ноу" стадионида кечган баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Учрашувни руминиялик ҳакам Иштван Ковач бошқариб борди.
Ўйиннинг бурилиш нуқтаси "Барселона" ҳимоячиси Пау Кубарсининг майдондан четлатилиши бўлди. Мезбонлар бир киши кам бўлиб қолганидан бир дақиқа ўтиб, Мадрид клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ўйиннинг 70-дақиқасида эса Александр Сёрлот меҳмонларнинг иккинчи голини уриб, "матрасчилар"нинг ғалабасини мустаҳкамлади.
"Барселона" — "Атлетико" 0:2
Гол: Альварес 45, Серлот 70.
Четлатиш: Кубарси 44.
"Барселона": Ж.Гарсия, Кубарси, Канселу, Эрик Гарсия, Мартин, Ольмо, Кунде, Педри, Рашфорд, Ямаль, Левандовски.
"Атлетико": Муссо, Ганцко, Ле Норман, Молина, Руджери, Коке, Льоренте, Симеоне, Лукман, Альварес, Гризманн.
Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 14 апрель куни Мадриддаги "Сивитас Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.



