

Билич 2018 йил “Ал Иттиҳод” мураббийи этиб тайинланди. Гарчанд келишув 2021 йилга қадар тузилган бўлса-да, клуб уни 5 ойдан сўнг лавозимидан озод этди. Ёрдамчилари ҳам у билан бирга клубни тарк этишган.
Энди Саудия жамоаси 51 ёшли мутахассисга 15 млн доллар миқдоридаги товон пулини тўлиқ 30 кун давомида тўлаб бериши талаб этилади. Хорватиялик мураббий ҳозирда “Вест Бромвич”да ишламоқда.



