“Ал Иттиҳод” Биличга 15 млн доллар тўлайдиган бўлди

Eldor Akmurzayev
14 май 2020, 22:05
ФИФА “Ал Иттиҳод” (С.Арабистони) билан шартномасини муддатидан олдин бекор қилган Славен Билич фойдасига ҳукм чиқарди.

Билич 2018 йил “Ал Иттиҳод” мураббийи этиб тайинланди. Гарчанд келишув 2021 йилга қадар тузилган бўлса-да, клуб уни 5 ойдан сўнг лавозимидан озод этди. Ёрдамчилари ҳам у билан бирга клубни тарк этишган.

Энди Саудия жамоаси 51 ёшли мутахассисга 15 млн доллар миқдоридаги товон пулини тўлиқ 30 кун давомида тўлаб бериши талаб этилади. Хорватиялик мураббий ҳозирда “Вест Бромвич”да ишламоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24