"Барселона" асосий футболчиси 1 ойга сафдан чиқди

Sherzod Nurmatov
22 янв 2026
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри ЕЧЛ доирасидаги "Славия" билан учрашувда (4:2) майдонни эрта тарк этди.

23 ёшли хавбек соғлиғида муаммолар пайдо бўлгани туфайли 61-дақиқада Дани Ольмога алмаштирилганди. 

Маълум бўлишича, у тиззаости пайини шикастлаб олган ва 1 ой майдонга туша олмайди.

"Ҳозирча аниқ бир нарса дейиш қийин. Педрида сон мушаклари билан боғлиқ муаммо бор, эндиликда барчаси текширув натижаларига боғлиқ", – деган эди аввалроқ жамоа устози Флик. 

Педри ушбу мавсум барча турнирларда 25 ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 8 та голли пас узатди. Футболчининг трансфер қиймати 140 млн еврога баҳоланмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sports Illustrated