

"Мен Саммервиллнинг катта мухлисиман. У ақл бовар қилмайдиган даражада яхши. Крисенсио ғалабага оч, жамоанинг омон қолиш учун курашаётган ўйинида максимал ҳаракат қилмоқда. У ҳали ёш ва янада ўсади", — деди Жеррард ТНТ Sports нашрига берган интервьюсида.
Аввалроқ Салоҳ бу мавсум унинг Англия клубидаги сўнгги мавсуми бўлишини эълон қилган эди. Мисрлик вингер 2017 йилдан бери мерсисайдликлар сафида ўйнамоқда. Салоҳ Англия чемпионатида 310 та ўйин ўтказиб, 189 та гол урди ва 92 та голли пас берди.
Жорий мавсумда Саммервилл 27 та ўйинда 7 та гол урди ва 4 та голли пас берди.



