Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"

Mirjalol Normatov
26 фев 2026
"Манчестер Юнайтед" собиқ сардори Стив Брюснинг фикрига кўра, клуб Харри Магуайр билан шартномани узайтириши керак.

"Харри узоқ вақт давомида танқидлар учун ўлжа бўлиб келди. Лекин у бирор марта МЮ ва Англия термасини қийин аҳволда қолдирган, деб ўйламайман.

Айтганимдек, у атрофида бўлаётган ишлар сабабли танқидлар ўлжаси бўлди. Агарда клуб унга янги шартнома таклиф қилса, ажабланмаган бўлардим. Нега йўқ? Марказий ҳимоячилар ёши ўтган сари яхшиланиб боради.

У жаҳон чемпионатида ўйнаса ҳам ажабланмаган бўлардим. Харрида тажриба жуда катта, Англия термасида юқори даражада ўйин намойиш қилган. Сўнгги ҳафталарда у нималарга қолдирлигини исботлаб бўлди", - деди Брюс.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal