

Хабарларга кўра, Гвардиола жорий мавсум охирида "Манчестер Сити" бош мураббийи лавозимини тарк этиши кутилмоқда. Ҳозирда унинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод — “Лестер" ва "Челси" собиқ бош мураббийи Энцо Мареска.
Гвардиола 2016 йилнинг ёзидан бери “шаҳарликлар”га бош мураббийлик қилиб келмоқда. Бу вақт ичида у клуб даражасида 19 та турли совринни қўлга киритди.
Гвардиоланинг "Сити" клубидаги энг сўнгги соврини 22 март куни қўлга киритилган Англия Лига Кубоги бўлди.



