Саудия Арабистони. Роналду қайтишини дубль билан нишонлади

Саудия Арабистони чемпионатининг 27-тури доирасидаги "Ал Насср" - "Ал Нажма" баҳси якунига етди.

Унда мезбонлар 5:2 ҳисобида ғалабага эришди ва турнир жадвалида пешқадамлик мавқеини яхшилаб олди.

Қайд этиш керак, бир ойдан кўпроқ вақт мобайнида жароҳатини даволаш билан банд бўлган португалиялик футболчи Криштиану Роналду майдонга қайтишини дубль билан нишонлади.

У 56 ва 73-дақиқаларда рақиблари дарвозасини ишғол қилиб, фаолиятидаги 966 ва 967-голларини урди.

"Ал Насср" - "Ал Нажма" 5:2

Голлар: Абдуллоҳ ал-Ҳамдан (45+8), Садио Мане (45+9, 90+5), Криштиану Роналду 56-пен, 73) - Ракан ал-Тулайҳи (44), Фелиппе Кардосо (47).


Манба: