

"Эшитинг, унинг қўл силкитиши ёки ҳакамларга бақиришини унутинг... унинг миясига қаранг. Бруну Фернандеш бошқалар беркинишга ҳаракат қилаётган пайтда футбол ҳақида ўйлайди. У берадиган пасини камералар уни тасвирга олишни бошлагунга қадар кўриб олган бўлади.
Премьер лигада бўла туриб, "Тўпни менга беринг, ҳаммасини тузатаман", - дейиш жасорат. Бу даҳшатли менталитет. Ва у айнан мана шу менталитети сабаб жамоанинг юрагига айланган.
Қийин паллаларда сизга тўп билан муомала қилишни хоҳлайдиган ўйинчилар керак бўлади, у эса шундай футболчи. Айнан шу сабаб у "Манчестер Юнайтед" учун жуда муҳим".
31 ёшли футболчи жорий мавсум 27 баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 7 та гол ва 14 та ассист бор.



