

Кун доирасидан 3 та учрашув ўрин олган. Биз мазкур баҳслар олдидан собиқ футболчи Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровнинг фикрларини тингладик.
18 мар 2026, 19:15
Kokand-1912 — Navbakhor

2 – 1
Тугади

"Қўқон-1912" – "Навбаҳор" учрашуви ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, бу ўйинда Тимур Кападзе жамоасининг имкониятларини юқори баҳолаган бўлар эдим. Жамоа ўтган турда меҳмонда "Пахтакор"дан устун келди. Бу ғалабадан сўнг футболчиларда ўз кучига ишонч жуда юқори деб ўйлайман.
Имконият – 40/60.18 мар 2026, 19:15Xorazm — Bunyodkor
1 – 2Тугади

"Хоразм" – "Бунёдкор". Қизиқарли беллашув гувоҳи бўламиз. Мазкур баҳсда ҳар икки жамоада ҳам яққол устунлик йўқ. "Бунёдкор" айни дамда қийин вазиятни бошдан кечирмоқда. "Хоразм" ҳам борини беради. Шундай экан, тенгликни тахмин қиламан. Имконият: 50/50.
18 мар 2026, 20:00Qizilqum — OKMK
0 – 1Тугади

"Қизилқум" – ОКМК учрашуви ҳақида фикрим шуки, Миржалол Қосимов бу йилдан бошлаб жамоани ёшартиришга жиддий киришган. У янги, шижоатли таркиб шакллантиришга интиляпти.
Менимча, ОКМК сафарда илк ғалабасини нишонлаши мумкин. Кучлар нисбати тахминан 45/55 .



