Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган

Iskandarov Abdulaziz
15 мар 2026
Ўзбекистон Суперкубоги тарихи статистикаси жамоаларнинг турнирдаги муваффақияти ва омадсизликларини ҳам яққол кўрсатиб беради

Ушбу мусобақада энг кўп совринни қўлга киритган жамоа — Қаршининг "Насаф” клуби ҳисобланади.

"Насаф" Суперкубокда жами 6 марта иштирок этган ва шундан 4 марта ғалаба қозонган. Бу кўрсаткич клубни турнир тарихидаги энг муваффақиятли жамоага айлантириб турибди.

Аксинча, иштироклар сони бўйича етакчи бўлган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперкубок финалларида энг кўп мағлубиятга учраган жамоа сифатида қайд этилган. "Шерлар" ушбу турнирда 7 марта иштирок этган ва уларнинг 5 тасида мағлубият қайд этилган.

Шу билан бирга, бошқа жамоалар ҳам Суперкубок тарихида ўз изини қолдирган.

"Локомотив" — 3 та иштирок, 2 та ғалаба

"Бунёдкор" — 1 та иштирок, 1 та ғалаба

"Навбаҳор" — 1 та иштирок, 1 та ғалаба

Шу тариқа, Суперкубок статистикасига назар ташласак, охирги йилларда айрим жамоалар турнирда доимий иштирок этиб келаётган бўлса, бошқалари кам сонли ўйинлардаёқ юқори натижа қайд этишга муваффақ бўлган. Бу эса ҳар бир янги Суперкубок баҳсида интрига ва рақобат янада кучли бўлишини таъминлайди.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia