Йорк: "Погба қолиши керак"

Mirjalol Normatov
20 апр 2018, 13:26
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Дуайт Йорк ярим ҳимоячи Поль Погба "қизил иблислар" сафида қолиши кераклигини айтмоқда.

"Погба "Манчестер Юнайтед"да қолиши керак деб ҳисоблайман. У ҳали ривожланади. Барчаси унинг характерига боғлиқ. Погба - яхши йигит ва аъло даражадаги футболчи", - деди Йорк.

Олдинроқ "Юнайтед" Погбани 140 млн еврога сотишга тайёрлиги борасида маълумотлар берилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN