"Хоразм" франциялик футболчи трансферини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
22 янв 2026
"Хоразм" франциялик вингер Янис Лери трансфери ҳақида маълумот берди.

22 ёшли вингер Лери ўтган мавсум Испаниянинг "Логроньес" жамоасида ўйнаган. Фаолияти мобайнида Франция, Люксембург ва Испания жамоаларида ҳаракат қилган.

У Франция U-16 ва U-17 терма жамоалари сафида ҳам майдонга тушган.

Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида Лери "Хоразм" аъзосига айлангани ҳақида хабар берган эдик.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Хоразм" матбуот хизмати