ПСЖ "Ливерпуль"ни мағлуб этди: Хвичадан гол, Сафоновдан "қуруқ" ўйин

Aslanov Jasurbek
9 апр 2026
УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасидаги ПСЖ ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув якунланди.

Париждаги "Парк де Пренс" стадионида кечган баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди. Учрашувни испаниялик ҳакам Хосе Санчес Мартинес бошқариб борди.

Ўйиннинг 11-дақиқасидаёқ ПСЖ ҳужумчиси Дезире Дуэ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Баҳснинг 65-дақиқасида эса вингер Хвича Кварацхелия парижликларнинг иккинчи голини киритиб, якуний ҳисобни ўрнатди. ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов бир нечта муҳим сейвларни амалга ошириб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

ПСЖ - “Ливеруль” 2:0

Гол: Дуэ 11, Кварацхелия 65.

ПСЖ: Сафонов, Хакими, Маркиньос, Пачо, Мендеш, Заир-Эмери, Витинья, Невеш, Дуэ, Дембеле, Кварацхелия.

"Ливерпуль": Мамардашвили, Гомес, Конате, ван Дейк, Керкез, Гравенберх, Мак Аллистер, Собослаи, Вирц, Фримпонг, Экитике.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 14 апрель куни Ливерпулдаги "Энфилд" стадионида бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia