Виржил ван Дейк: "Гакпога "Манчестер Юнайтед"дан кўра "Реал" яхши вариант"

Mirjalol Normatov
4 дек 2022, 15:52
"Ливерпуль" ва Нидерландия термаси футболчиси Виржил ван Дейк миллий термадаги жамоадоши Коди Гакпога маслаҳат берди.

"Манчестер Юнайтед" ва "Реал"нинг даражаси бир хилми? Иккала клубни ҳам қаттиқ ҳурмат қилган ҳолда айтаман - ундай эмас.

Гакпо навбатдаги қадамни ташлаши керак. Қишдаёқ уни бошқа жамоада тасаввур қилиб кўриш керак. У ажойиб йигит, доимо чин юракдан меҳнат қилади, катта иқтидори бор. Шу сабабли у "Реал"ни танлаши керак", - деди ван Дейк.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal