Бруну Фернандеш Роналдуга етиб олди

28 апр 2026, 07:55
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш АПЛнинг 34-турида "Брентфорд"га қарши ўйинда (2:1) голли узатма амалга оширди.

31 ёшли ярим ҳимоячининг ҳисобида бу мавсум Англия чемпионатида 19 та голли голли узатма бўлди.

Opta маълумотларига кўра, Фернандеш "Манчестер Юнайтед" сафида АПЛда фаолияти давомида жами 140 та (70 гол + 70 голли узатма) самарали ҳаракатни амалга оширди. Бу кўрсаткич бўйича португалиялик ўз юртдоши Криштиану Роналдуни (103+37) натижасини такрорлади.


Манба: Opta