Виктор Фонт Лапортани аёвсиз танқид қилди: "Унинг даврида шаффофлик йўқолди ва алдов авж олди"

Aslanov Jasurbek
24 янв 2026
"Барселона" президентлигига номзод Виктор Фонт амалдаги раҳбар Жоан Лапортанинг фаолиятига салбий баҳо берди.

"Унинг бошқаруви даврида клубда мавҳумлик ва алдов ҳукм сурди. Биз клуб афсоналарини алдадик: Хави, Куман, Виктор Томас... Бундан ташқари, асоссиз равишда воситачилик ҳақлари (комиссионные) тўланди. Нима учун айнан "Барса" билан боғланиши кераклиги номаълум бўлган маслаҳатчилар ва шериклар танланди.

Шунингдек, шундай раҳбарлар танландики, улар пулларни ўз чўнтакларига солишди, биз — "сосьос"лар эса бунинг учун ҳақ тўладик. Буюк клуб бўлмиш "Барса" бир кишига боғланиб қоладиган вақт ўтди. Бу сафарги сайловлар, аслида, Лапорта ва "Барселона" ўртасидаги танловдир", — деди Фонт.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca