

Клуб расмийларидан бири бу борада маълумот бериб ўтди.
"Музокараларга тайёрланяпмиз. Барчаси яхши тарзда амалга ошса, жуда хурсанд бўламиз. Буни амалга оширамиз. Бу борада умуман муаммо кўрмаяпман", - деди клуб расмийси.
Мойеснинг клуб билан шартномаси мавсум якунигача амал қилади. Ушбу мавсумда "болғачилар" унинг қўл остида АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турган бўлса, Европа лигаси гуруҳ босқичида пешқадам сифатида плей-оффга йўлланма олди.



