Упамекано "Бавария"ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда

Sherzod Nurmatov
25 мар 2024, 12:14
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Дайо Упамекано келаси ёзда клубини ўзгартириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда "L'Equipe" журналистларига маълум бўлди. Қайд этилишича, 25 ёшли Упамеканога Англия Премьер-лигаси клублари қизиқиш билдирмоқда. Франциялик айнан ўша ерда пайдо бўлиши мумкин.

Дайо Упамекано 2023/2024 йилги мавсум "Бавария" таркибида 26 та ўйин ўтказди ва 1 та гол урди. Transfermarkt портали экспертлари Упамеканони 60 миллион еврога баҳолаган. 

Эслатиб ўтамиз, Упамекано "Бавария"да 2021 йилнинг ёзидан бери ўйнамоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe