

Бу ҳақида "Evening Standard" хабар қилмоқда. Томонлар янги шартнома бўйича ўзаро келишувга эришганлар. 18 ёшли ирландиялик футболчининг "шпорлар" билан тузилажак янги битими 3 йилга мўлжалланади.
Маълумот учун, Пэррот Шимолий Ирландиянинг "Белведер" клубидан харид қилинган. У 2017 йилдан буён Лондон клуби тизимининг аъзоси ҳисобланади.



