Тиагу Мотта "Тоттенхэм"ни бошқариши мумкин

Alisher Ostonov
8 мар 2026
Хорватиялик мураббий Игор Тудор 14 февраль куни "Тоттенхем" бош мураббийига айланди.

Бироқ, ҳозирда мутахассиснинг истеъфоси қизғин муҳокама қилинмоқда, чунки "шпорлар" янги мураббий қўл остида АПЛдаги учта ўйиннинг барчасида мағлуб бўлишди.

Натижада "Тоттенхэм" АПЛда 16-ўринга тушиб кетди. Ҳозирда лондонликлар хавфли зонадан 1 очко ортда қолмоқда.

Бош мураббийликка номзодлар орасида италиялик Тиагу Мотта ҳам бор. Мутахассис бунгача "Женоа”, "Специя" ва "Болонья" клубларини бошқарган. Мотта 2024-2025 йилларда Туриннинг "Ювентус" клубига мураббийлик қилган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport