Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"

Mirjalol Normatov
19 июл 2025, 15:41
"Байер" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Фламенго" ёшларига учралган 1:5 ҳисобидаги мағлубият ҳақида гапирди.

Қайд этиш керак, ушбу баҳс Эрик тен Хагнинг "Байер" бошқарувидаги дебют ўйини бўлди.

"Натижа жуда ёмон, бироқ мен мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурганман. Ҳа, ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай ҳисобда мағлуб бўлиш керак эмасди. Лекин мен учун бундай пайтда бирор футболчини йўқотмаслик муҳимроқ. Ундан кўра ўйинин кейинроқ ҳам ўтказаверамиз", - деди мураббий.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild