Сульшер нима сабабдан МЮга бош мураббий бўлмади?

Mirjalol Normatov
16 янв 2026
Оле-Гуннар Сульшернинг бир қанча шартлари "Манчестер Юнайтед"га маъқул келмади.

"Sky Sports" маълумотига кўра, агарда у муваффақиятли мавсум ўтказса, навбатдаги мавсумда ҳам жамоани бошқаришини истаган. Бироқ клуб раҳбарияти буни истамаган ва 2026 йил ёзигача шартнома таклиф қилган.

Шунингдек, 2021 йилда истеъфога чиқарилган Сульшернинг яна қайта тайинланувини "Юнайтед"дагилар ортга қадам ташлаш деб ҳисоблаган.

Якунда клуб Майкл Кэррик номзодида тўхтаган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports