

Суперлига 22-тур доирасида “Истанбул Башакшехир” клуби ўз майдонида “Бешиктош”ни қабул қилади. Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ўйинчилар Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилиши кутилмоқда.
“Башакшехир” 22-тур ўйини олдидан 33 очко билан олтинчи, “Бешиктош” эса 37 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси тўпурарлар жадвалида 15 та гол билан иккинчи ўринда бормоқда, биринчи ўринда 16 та гол билан Пол Онуачу жойлашган.
Championat.asia бугун Истанбул дербисини ёритиб боради.
15 фев 2026, 22:00
İstanbul Başakşehir — Beşiktaş

2 – 3
Тугади




