Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?

Khoja
15 мар 2026
"Истанбул Башакшехир" бош мураббийи Нури Шаҳин "Галатасарой"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи тайм биз хоҳлаганимиздек ўтди. Биз шундай атмосфера ва шундай формада "Галатасарой"ни дарвозамизга яқинлаштирмасликка ҳаракат қилдик. Улар ҳужум зонасида яхши прессинг қилишди. Иккинчи таймда бошида олган иккита сариқ карточкамиз бизни кам сонли қолдирди, кейин дарҳол гол ўтказиб юбордик. Шундан кейин майдонда хоҳлаган ўйинимизни кўрсата олмадик. Ўйиндан олдин айтгандим: бундай ўйинларда ғалаба қозонмоқчи бўлсанг, вазиятларни тўғри ишлатиш керак. Рақиб жуда кучли жамоа. Ўн киши билан ўйнаб, хоҳлаган натижани кўрсата олмадик. Бу ўйинни унутиб, олдинга қараймиз. Бугунги ўйин билан "Галатасарай"ни табриклайман", - деб фикр билдирди Шаҳин.


KhojaМуаллиф
Манба: www.dha.com.tr