

Ушбу ўйинларда сенсация қайд этилмади. "Ал Ҳилол" "Ал Фатеҳ"ни Сергей Милинкович-Савичнинг голи эвазига мағлуб этди. "Ал Насср" эса "Халиж" дарвозасига 5 та тўп киритди. Голларга Абдуллоҳ Ал Ҳамдан, Айман Яҳё, Жоау Феликс (дубль) ва Ангело муаллифлик қилди. "Ал Шабаб" эса Абдурразоқ Ҳамдаллаҳ ва Янник Каррасконинг аниқ зарбалари эвазига "Ал Уҳдуд"ни таслим этди.
26-турдан сўнг Саудия Арабистони чемпионатида "Ал Насср" 67 очко билан етакчилик қилмоқда, иккинчи ўриндаги "Ал Ҳилол"да 64 очко бор. Ундан кейинги ўринларни "Ал Аҳли" (62 очко) ва "Ал Қодисия" (60) банд қилиб турибди.
15 мар 2026, 00:00
Al Fateh — Al Hilal

0 – 1
Тугади



15 мар 2026, 00:00
Al Khaleej — Al Nassr

0 – 5
Тугади



15 мар 2026, 00:00
Al Shabab — Al Akhdoud

2 – 0
Тугади






