

Криштиану Роналду 11-дақиқада пенальтидан гол ура олмади. "Ал Файха" тайм охирида ҳисобни очди, Абдулелаҳ 45+2 дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. "Ал Насср" иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмида ўзига келди. Садио Мане, Орландо Моксьера (автогол) ва Абдуллоҳ Ал Ҳамданнинг голлари жамоага муҳим ғалабани тақдим этди.
"Ал Насср" Саудия Арабистони чемпионатида 24-турдан сўнг 61 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан кейинги ўринларни "Ал Аҳли" (59 очко) ва "Ал Ҳилол" (58 очко) банд этган.





