ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди

Alisher Ostonov
22 фев 2026
Озарбайжон Премьер-лигаси 21-тур доирасидаги "Сабаҳ" — "Капаз" ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев 83-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. Баҳс тақдирини 88-дақиқада Кахим Парриснинг голи ҳал қилди. Шунингдек, 90+9 дақиқада меҳмонлар ўйинчиси Шакир Сейидов майдондан четлатилди.

"Сабаҳ" чемпионатда 21 ўйиндан сўнг 52 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда, иккинчи ўриндаги "Қорабоғ" 20 та ўйинда 45 очко тўплаган. 




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia