

"Қовурғасида иккита синиш бор дейишди. Бироз вақт керак бўлади. Футболда жароҳатлар одатий ҳол. Ваҳимали жойи йўқ. Барча футболчиларимиз тез орада сафга қайтишади деган умиддаман", - деб фикр билдирган мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Ўринбоев "Машъал"га қарши учрашувда дарвоза билан тўқнашиб кетганди ва шундан сўнг футболчи тезда шифохонага олиб борилганди.
Футболчи жорий мавсум Суперлигада 5 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 тадан гол ва ассист бор.



